Ишда муваффақиятга эришишнинг 10 та сири. Кофе фойдаси


Бананнинг 22 фойдаси — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

1. Банан депрессиядан қутилишга ёрдам берувчи — триптофана, серотонин ва қувонч гармонини чиқарувчи моддаларга жуда бой. Шу сабабли банан еб кайфиятни кўтариш осон.

2. Банан ҳатто кичик ёшдаги истеъмолчиларга ҳам аллергия бермайдиган мевалар турига мансуб.

3. Банан истеъмоли, организмда калцийни ушлаб колишда ва суякларни мустахкамлашда ёрдам беради. Қахвахўрларга, кўпроқ банан ейиш тавсия қилинади. (Қахва организмдан калцийни ҳайдаш хусусиятига эга)

4. Банан таркибида ферментлар бўлганлиги сабабли, ичак микрофлораларини кучайтиради, овқат билан тез хазм бўлиб организмга тез сингиб кетади.

5. Қавзиятдан озор чекувчиларга банан истеъмоли жуда фойдали.

6. Банан жиғилдон муаммоларидан қутилишда ҳам ёрдам беради.

7. Банан истеъмоли ошқозон деворларини тозалаб, ошқозонни, овқатдан чиқувчи кислоталар агрессиясидан ҳимоялайди ва ошқозон ярасини даволашда ёрдам беради.

8. Диареядан азият чекадиганлар банан ёйиш билан шикастланган хужайраларни қайта тиклашга эришадилар.

9. Банан мевасининг калийга бойлиги, билаклар қотиб қолиши олдини олади. Жисмоний машқлар билан шуғулланувчиларга, бу мевани мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади.

10. Шишиш билан касалланганлар, банан истеъмоли орқали дарддан фориғ бўлишлари кўп олимлар тамонидан таъкидланган.

11. Энергия манбаи. Жисмоний машғулот олдидан банан истеъмол қилинса, машғулот жуда самарали бўлади. Организмда қанд миқдори секин кўтарилиб, шуғулланиш иштиёқи машғулот охиригача давом этади.

12. Банан таркибига кирувчи пектин ва хелатлар, ошқозондан токсин ва бошқа зарарли моддаларни ҳайдаб, хазм жараёнини оширади.

13.Аёл организмига зарурий сератонин ва бошқа фойдали моддалар бананда мавжуд бўлиб, ПМС симптонларини бекор қилади. Ҳайз пайтида банан ейиш, ёмон кайфият ва ёқимсиз симтомплардан қутилишга ёрдам беради.

14. Анемия (кам қонлик). Бананда темир моддаси кўплиги кам конлиқда жуда керакли истеъмол маҳсулоти саналади.

15. Бананда калий миқдори кўплиги, юрак буғинларини мустаҳкамлаб, инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради, гипертанни (юқори қон босими) даволайди.

16. Банан таркибида антиоксидант ва аминокислота мавжудлиги организмни ҳимоя қилиб иммунитетни оширади.

17. Банан буйрак фаолиятини яхшиловчи, микроэлементлар ва витаминларга бой мева саналиб, қум ва тошларни кувишда фойдали.

18. Узок йўлларда, таксикўзликда ва хомиладорлик давридага кўнгил айнашдан қутқарувчи ажойиб мева.

19. Банан қириндиси хашоратлар чаққанда, жуда яхши ҳимояловчи восита. Банан пўстининг ички қириндиси, хашорат чаққан жойга бир неча дақиқага қўйилса, захар зарарсизланади.

20. Бананда тана хароратини пасайтириш хусусияти мавжуд. Бу ўта иссиқ ҳаводан жуда яхши ҳимоядир.

21.Никотинга қарамлик чоғида банан ейиш тавсия килинади. Никотин қолдиқларини организмдан чиқаришга ёрдам бериб, тамакисиз ҳаётга мослашишга кўмаклашади.

22. Банан таркибида калийнинг кўплиги, мияда фаолиятини яхшилаб, янги маълумотларни кабул қилиш салоҳиятини оширади.

Интернет маълумотлари асосидаMaslahatim.uz учун Беҳзод Абдураҳманов тайёралади

Дўстларингиз билан улашинг: (!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

maslahatim.uz

Ишда муваффақиятга эришишнинг 10 та сири — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Барчамиз ишда омад чўққисига чиқишга интиламиз. Ўз бошлиғимизни эътиборини қозонишни истаймиз. Агар сиз ўзингиз истаган мавқега эришини истасангиз, қуйида бермоқчи бўлган масалаҳатларимизга амал қилинг. Қуйида берилган сиздан ортиқа куч талаб қилмайдиган маслаҳатлар, сизни бошлиғингиз назарида энг олийжаноб ва меҳнаткаш ходим бўлиб кўринишингизда ёрдам беради:

Олтин қоидалар

  1. Вақтли келинг. Одатда бошлиқлар ҳодимларда ишга вақтида келишини талаб қилади. Бошлиғингизни ишга келиш вақтига эътибор беринг. Агар бошлиғингиз ишга 7:50 келадиган бўлса, сиз ишга 7:45 да келинг ( иш вақтингиз соат 8:00да бошланишига қарамай).

Фойдаси: Бошлиғингиз сиз ҳақингизда ижобий фикрлайди ва маъсулиятли ходим деб ўйлайди. Бундан ташқари сиз ўз электрон почталарингизни текшириб олишингизга 15 минут вақтга эга бўлган бўласиз.

  1. Салом беринг. Ишга келган бошлиғингизга кайфиятингиз қандай бўлишидан қатъий назар, юзингизга каттакон табассумни илиб “Ассаллому алайкум” дейишни унутманг. Бу сеҳрли сўз ва табассумнинг кучини қанчалигини ўшанда кўрасиз.

Фойдаси: Бошлиғингиз сизни бу хуш феъллигингиздан кайфияти кўтарилади ва сизни ишга ўзидан ҳам эрта келганингзни билади.

  1. Кўнгилли бўлинг. Ишда бўлган турли йиғилишларда бирор иш қилиш керак бўлса, ҳаммадан олдин қўл кўтаринг ва ўз бўйнингизга олинг. (Фақат ўша ишни қилишга кўзингиз етса бундай қилинг.)

Фойдаси: Бошлиғингиз назарига тушасиз.

  1. Техникада уста бўлинг. Техника дейилганда биз информацион технологиялар яъни принтер ксерокопия, сканер каби ускуналарни назарда тутаяпмиз. Сизни ишингизга ва мавқеингизга таълуқли бўлмаса ҳам, бу каби ускуналардан қандай фойдаланишни яъни принтерга қоғоз тиқилганда, ёки уни сиёҳи хира ёки тўқ бўлганда, ва бошқа хатоликлар рўй берганда биринчи ёрдамни кўрсатишни ўрганинг.

Фойдаси: Бошлиғингиз муҳим йиғилишлар олдидан бундай қийинчиликларга дуч келиб қолса, сиз уни халоскорига ва натижада қаҳрамонга айлансиз.

  1. Миннатдорчилик билдиринг. Ишда бўладиган ҳар қандай тадбирлар ва совға, ёйинки берилган таътил учун ҳам бошлиғингизга миннатдорчилик билдиршни унутманг. Бу унчалик кўп вақти олмайди. Миннатдорчиликни оғзаки билдирса ҳам бўлади, ёки эсда қоларли бўлиши учун, унга интернет почтасига электорон ташаккурнома юбора олсангиз нур устига нурдир.

Фойдаси: Бу бошлиғингизда ходимларини кўнглини топа олганидан ўзидан фахрланиш хиссини уйғотади ва сизга бўлган хурмати ва эътибор ортади.

  1. Кофе ёки чой билан сийланг. Бошлиғингиз ҳам одам, у ҳам бошқа инсонлар каби меҳрга муҳтож, шундай экан, кези келганда унга камтар муоамалада бўлишингиз керак бўлади. Бошлиғингизга бир икки дақиқангизни ажратинг. Масалан, “Ўзимга кофе ( ёки чой) тайёрлаётган эдим. Сизга ҳам тайёрлайинми?”

Фойдаси: Сизни бу камтар ва дўстона муомалангиз бошлиғингизда сизга бўлган кучли ишончини уйғотади. У ҳақида кимдир қайғураётганидан боши кўкка етади.

  1. Жаргонлардан фойдаланинг. Бошлиғингиз кўп ишлатидан бир хил сўзларга эътибор беринг ва ёдлаб олинг. Ва бу сўзларни йиғилишларда ёки у билан суҳбатда ва яна электрон хатингизда ишлатсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаси: Бошлағингиз сизни фикрингизга тезроқ рози бўлади. Ҳар қалай бу каби жаргонлар бошлиғингизга ўзи билмаган холда ўз таъсирини кўрсатади.

  1. Қарши чиқиб туринг. Бошлиғигиз билан суҳбат жараёнида бошлиғингизни баъзи фикрларига бироз эътироз билдиринг лекн кучли эътироз эмас. Масалан, “Мен унақа деб ўйламайман., мана бундай қилсак, компанияга янада фойда келади … “ каби гаплар билан.

Фойдаси: Бу сизни мустақил фикрли инсон эканлигингзни билрдиради. Бошлиқнинг хамма гапини жим эшитиш, сизда фикрий қарамлик борлигини билдириши мумкин.

  1. Электрон хат қолдиринг. Сиз иш жойингиздан ташқари уйда ҳам иш билан шуғулланаётган бўлсангиз буни бошлиғингизга билдириб қўйинг. Буни йўли осон. Кеқурун ишни тугатганингиздан сўнг, эрталаб эса ишга келишингиздан бироз олдин қилган ишингизни нусхасини электрон хатда юборинг.

Фойдаси: Бошлиғингиз сизни қанчалик кўп меҳнат қилаётганингиздан хабардор бўлиб туради ва сиз ҳам шу йўл билан ўзи меҳнатингизни кўрсата оласиз.

  1. Меъёрни унутманг! Бу билан ўта тилёғламачига айланиб қолманг демоқчимиз. Бошқалар пайқаган бу тилёғламачилигингизни бошлиқ илғамайди дейсизми. Жуда яхши билади.

Зиёни: Ўта тилёғламачилик сизни ўзингиз истаган иш супасига кўтарилишингизда панд беради.

 

Дўстларингиз билан улашинг: (!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

maslahatim.uz

Қатиқ зардобининг шифоси | www.ziyouz.uz

Кўпчилик қатиқ зардоби энг шифобахш неъматлардан эканини яхши билмайди. Ваҳоланки, унинг организм учун фойдаси сузма (творог), пишлоқ, қатиқ ва йогуртникидан кам эмас. Қатиқ зардоби А, Е, С дармондорилари, В гуруҳидаги витаминлар, шунингдек, энг камёб бўлган В4 ва В7 дармондориларига жуда бой. Зардоб таркибидаги холин моддаси мия қобилиятини ошириб, хотирани кучайтиради. Бир литр зардоб катта ёшдаги одамнинг калцийга бўлган бир кунлик эҳтиёжини, калийга эҳтиёжнинг эса 40 фоизини таъминлайди, Зардоб фосфор ва магний каби ноёб минерал тузларга ҳам бой. Мазкур суюқлик таркибида 200 номдаги биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмдаги барча аъзолар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Зардоб истеъмоли таом ҳазми йўлларига яхши таъсир этиб, меъдани тозалайди, флорасини меъёрга солади, заҳарли моддалар, хилтларни ташқарига ҳайдайди, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Буйрак усти безларига ижобий таъсир кўрсатади. Қатиқ зардоби таркибидаги қимматли аминокислоталар организмга жуда зарур бўлиб, оқсиллар алмашинуви ва қон ҳосил бўлишида фаол иштирок этади. Зардоб меъда-ичак йўли, ошқозон яраси, ич қотиш, панкреатит, энтероколит, дисбактериоз, қориннинг дамлаш хасталикларида жуда фойдали. У атеросклерознинг олдини олади, қон босими, юракнинг ишемик етишмовчилигида, бош мияда қон айланиши бузилганда ҳам тавсия этилади. Зардоб пардоз-андозда ишлатилади, у билан ювилган соч яхши ўсади, тўкилмайди. Яралар битишига ёрдам беради, офтобда куйган терини соғайтиради.

Қатиқ зардобини уй шароитида, сузма-творог тайёрлаш жараёнида ҳам ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун 1 литр янги сут қайнатилиб, қўр солингандан сўнг иссиқроқ жойга қўйилади. Сут қайнагач, иссиқ жойда сақланганда ҳам ундан зардоб ва творог ажралади. Бироқ бу жараённи тезлатиш учун қайнаган сутга бир қошиқ қаймоқ ёки қатиқ қўшасиз. Қатиқ тайёр бўлгач, уни эмалли идишга солиб, паст оловда секин (қайнатмасдан) қиздирасиз. Қатиқ 60-70 даража қизиганда творог массаси зардобдан ажралади. Ҳосил бўлган маҳсулотларни дока ёки элакда сузиб олсангиз фойдаланиш учун ҳам сузма-творог, ҳам қатиқ зардоби тайёр бўлади. Зардобни шу зайл совутиб ичиш, айрим таомларга солиш, ачитқи сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Мева-сабзавот шарбатларига қўшиб, болаларга ҳам ичириш мумкин.

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун кунига 1 стакан зардоб ичиш кифоя. Зардоб организмдан ортиқча холестерин ва заҳарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Гиппократ қатиқ зардоби билан тери касалликлари, гепатит ва силни даволаган. Замонавий олимлар ундан юрак-қон томир хасталикларининг олдини олишда аъло даражадаги восита сифатида фойдаланмоқдалар. Сийдик йўлларида тош ҳосил бўлганда кун давомида 1 стакан зардоб ичиш тавсия этилади. Зардоб бронхит билан оғриганда балғам кўчишини осонлаштиради. Бунинг учун кунига 100 мл.дан 3-4 маҳал қатиқ зардоби ичиш ёки 1 стакан туйилган буйдойиқ (ғалласимон ўсимлик)ни 2 стакан зардобда қайнатиб, кунига таомдан аввал ярим стакандан ичиш керак.

Бош оғриғининг олдини олиш учун кунига 1 стакан зардоб ичган маъқул. Қорин дам бўлса, 100 мл. сабзининг янги шарбатига тенг миқдорда зардоб қўшиб, эрталаб оч қоринга ичилади. Меъдани тозалаш учун 1 стакан зардобга 2 чой қошиқ ош тузини аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичилади.

Мобил телефонлар cаратон ўcмаcига cабаб бўладими? Иcроилдаги Тел-Авив универcитети олимлари мобил телефонлардан тез-тез фойдаланиш қалқонcимон без cаратонига сабаб бўлиши мумкин, деган хулоcага келишди. Мазкур ­муаммони тадқиқ этишга cўнгги йилларда олинган нохуш cтатиcтик маълумотлар — Европа ва Иcроилда қалқонcимон без cаратонига учраганлар cони ошгани cабаб бўлган. Маcалан, 1990 йилда ҳар юз минг нафар яҳудий миллатига мунcуб кишидан 4,2 нафари шу хаcталик билан оғриган бўлcа, 2007 йилга келиб, бу рақам 4,7 кишига етган. Аёллар ўртаcида эcа хаcталик 9,7 дан 16,3 нафарга кўпайган. Олимлар қалқонcимон без ҳужайраларига электромагнит тўлқинлари таъcирини аниқлаш учун махcуc экcперимент ўтказишди. Cоғлом одамларнинг шундай ҳужайралари ажратиб ­олиниб, уларга мобил телефонидаги каби электромагнит тўлқинлари билан таъcир ўтказилди. Тахмин қилинганидек, назоратдаги, яъни электромагнит тўлқини билан таъcир кўрcатилмаган ҳужайраларга ниcбатан таъcир кўрcатилган намунадаги ҳужайралар тезда фарқланди.

Радиацион биология ва ионлашмаган нурланишга доир гигиена лабораторияcи ходимларининг изоҳ беришларича, 2011 йилнинг май ойида Cаратон хаcталиги бўйича ­халқаро агентлик қўл телефонларининг электромагнит тўлқинларини 2В тоифали канцероген хавфлилик даражаcи билан белгилаган. Айнан ана шу канцерогенлар cаратон хаcталиги келиб чиқишига cабаб бўларкан.

Буйраклар учун шифоли етти неъмат. Олимлар буйрак хаcталикларининг олдини оладиган етти хил таомни аниқлашди. Агар бу таомлар доимо дастурхонда бўлса, буйрак хасталиклари ривожланиши нисбатан камайиб, бу аъзолар соғлом ва муттасил ишлаши мумкин экан.

Бунда аъзои баданимизни буйраклар учун ниҳоятда ­зарур бўлган А дармондориси билан тўйинтирувчи кўкатлар энг биринчи ўринда туради. Таркибида эфир мойлари кўп ­шивит эса буйракдаги тошларни эритиб юборади.

Буйраклар сиҳатлиги учун ноёб неъмат ҳисобланувчи олма ва олма пўсти иккинчи ўринда. Улар сийдик ҳайдаш хусусиятига эга.

Учинчи ўринда буйраклар сиҳатлиги учун балиқ зарур ­маҳсулотдир. Кучли сийдик ҳайдовчи неъмат — тарвузда ҳам ҳикмат кўп. Ошқовоқ эса бу жиҳатдан бешинчи неъмат бўлиб, унинг таркибида сув ва калий тузлари сероб. С дармондорисига бой бўлган наъматак олтинчи ўринда туради.

Айни чоғда, буйракларнинг меъёрида ишлаши учун ­тегирмонда йирикроқ тортилган қора буғдой (жавдар) унидан пиширилган нон маҳсулотлари ҳам зарурки, у таомларнинг ҳазм бўлиши ва модда алмашинувини тезлаштирувчи клетчаткага жуда бойдир.

Демак, буйраклар соғлом бўлиши учун: кўкатлар (кўпроқ шивит), олма ва олма пўсти, балиқ, тарвуз, ошқовоқ, наъматак ва жавдар нонини таомлар рўйхатидан канда қилмаслик керак.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2013 йил 13-сонидан олинди.

ziyouz.uz

ШОКОЛАДНИНГ ЗАРАРИДАН ФОЙДАСИ КЎП - ERK.UZ

  1. Саломатлик
  2. Шифобахш неъматлар
  3. 21.02.2017
  4. 1013

Шоколадни хуш кўрмайдиган инсонни учратиш осон бўлмаса керак. Аммо уни ҳамма ҳар хил таърифлайди. Кимдир кайфиятни кўтаради деса, яна кимдир ортиқча вазннинг асосий "айбдорлари"дан бири сифатида изоҳлайди. Болалигимиздан ота-онамиз ҳам "Кўп шоколад есанг, тишинг оғрийди" деган иборани хотирамизга муҳрлаган. Хўш, шоколад ҳақиқатдан ҳам кони зарарми ёки бизни кичкиналигимизда қўрқитишни одат қилишган навбатдаги "олабўжи" уйдирмасими? 

ШОКОЛАД ТАРИХИ

Шоколаднинг ватани Марказий ва Жанубий Америкадир. Айнан ушбу манзилларда истиқомат қилган Мая қабиласи вакиллари биринчилардан бўлиб шоколад дарахтига қизиқиб қолишган. Аммо улар какао дуккагидан тайёрлаган ичимлик ҳозирда дўконларда сотиладиган шоколаддан буткул фарқ қилган. "Чоколатл" (аччиқ сув) номи билан машҳур бўлган ушбу хушбўй ичимлик қабила аъзоларининг кучларига куч қўшиб, кайфиятини кўтарган. Яна какао донлари қадимда пул вазифасини ҳам бажарган.

Америка ишғол қилингач, шоколад ичимлигини тайёрлашдан воқиф бўлган испанияликлар анча вақтгача уни сир тутишган. Шоколад ичимлигини тайёрлаш сарф-харажатлари юқори бўлгани учун, уни қадимда фақат зодагонлар истеъмол қилишган.

Биз таниган қаттиқ ҳолатдаги мазали шоколад эса 18 асрга келибгина пайдо бўлган.

КАЛОРИЯСИ

Шоколад юқори калорияга эга маҳсулот ҳисобланади. 100 граммли битта плитка шоколади 500 калорияга эга. Унинг асосини сут ва глюкоза ташкил қилади. Шоколад таркибидаги ёнғоқ, майиз, қаймоқ кабилар унинг калориясини янада оширади.

ЗАРАРМИ ЁКИ ФОЙДАЛИ?

  • Шоколад тиш эмали учун зарарлими? Тиш эмали учун шоколад эмас, унинг таркибидаги шакар моддаси зарарли эканлиги исботланган. Шоколад таркибидаги какао мойи эса тишларни зарарли кислоталар таъсиридан сақлайди;
  • Шоколад уйқусизликка сабаб бўладими? 1 та аччиқ плитка шоколади таркибида тахминан 30 мг. кофеин мавжуд. Кофеин моддаси ухлашга халал беради. Масалан, бир финжон кофе таркибида 180 мг. кофеин бор. Демак, ухлашдан олдин бир бўлак шоколад истеъмол қилиш у қадар даҳшатли воқеа эмас;
  • Шоколадни доимий истеъмол қилиш, ўрганиб қолишга олиб келадими? Бу борада икки хил фараз мавжуд: ўрганиб қолиш ва одатга айланиш. Шоколад маҳсулотига ўрганиб қолиш учун сиз кунига 0,5 килодан кўпроқ шоколад ейишингиз керак. Кимдир доимий равишда бундай миқдорда шоколад истеъмол қилишига ишониш қийин...
  • Шоколад аллергияга сабаб бўлиши мумкинми? Ҳа, сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда дўконларда қаторлашган ёнғоқли, сутли шоколадларни доимий ва кўп миқдорда тановул қилиш аллергия касаллигини келтириб чиқариши мумкин;
  • Шоколад қоматнинг бузилиши ва ортиқча вазнга сабаб бўладими? Шоколад қоматнинг бузилишига ҳам, ортиқча вазнга ҳам айбдор эмас.

КИМЛАРГАДИР ЗАРАРЛИ...

Шоколад маҳсулотлари таркибидаги оксалтлар кам миқдорда истеъмол қилинганда соғлом инсон учун зарарли бўлмаса-да, буйрак касалликларида маън этилади. Одатда сифатсиз шоколадлар таркибида мавжуд бўлган трансёғлар эса юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморлар учун зарарли саналади. Шоколаднинг ўзи камдан-кам ҳолларда аллергия касаллигини келтириб чиқаради, бироқ азалдан аллергиядан азият чекадиган ва диабет касаллигига чалинган беморларга шоколад истеъмоли таъқиқланади.

ФОЙДАСИ ЭСА ТАЛАЙГИНА!

Насиба Эшонқулова, шифокор

Маълумки, шоколад инсон кайфиятини кўтариш билан бирга одамга куч-қувват бағишлайди. Айнан шундай хислатларни улашадиган шоколаднинг бўлажак оналар орасида ҳам ўрни беқиёсдир. Шуни айтиш жоизки, шоколад инсон организми учун энг керакли минералларга ҳам бой. Бундан ташқари, шоколадда флавоноид (табиий бирикмалар) қўшимчаси ҳам мавжуд. Бундай аралашма организмда иммунитет тизимини кучайтиради. Маълумотларга кўра, шоколад таркибидаги флаваноллар мияда қон айланишини яхшилайди.

Бундан ташқари

Шоколаднинг таркибидаги какао мойи ёрдамида мия шундай моддалар ишлаб чиқарадики, улар таъсирида худди севиб қолгандек ўзимизни бахтли ва қувноқ ҳис қиламиз. Ундаги табиий стимуляторлар — теобромин ва кофеин депрессиядан халос қилади, саломатлик учун зарур бўлган микроелементлар: калий, калций, магний, фосфор кабилар ёрдамида эса организм учун зарарли холостерин миқдорини пасайтириш, диабет касаллигининг олдини олиш, жисмоний ва ақлий лаёқатни оширишга эришиш мумкин.

ЭНГ ФОЙДАЛИГИ — ҚОРА ШОКОЛАД

Ҳозирда шоколаднинг ёнғоқли, сутли, оқ, аччиқ каби юзлаб турлари мавжуд. Ҳар ким ўз таъбига кўра шоколаднинг исталган турини истеъмол қилиши мумкин. Аммо улар орасида қайси тури энг фойдали деган саволга қора ва аччиқ шоколад, дея жавоб берамиз.

Қора ва аччиқ шоколад таркибидаги флавоноидлар қон айланишини яхшилайди, қон босимини меъёрида ушлашга ёрдам беради. Бундан ташқари чекиш, спиртли ичимликлар ичиш каби зарарли одатлардан халос бўлишга кўмаклашади. Юздаги ажинлардан халос қилиш, терини таранг қилиб, кислород билан тўйинтиришда ҳам унга етадигани йўқ.

Лондонлик олимларнинг таъкидлашларича, шоколаднинг айнан ушбу тури томоқдаги оғриқни сусайтириб, йўтал тузалишида ёрдам берар экан.

СИФАТИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда шоколаднинг дунёдаги истеъмоли 4 миллион тоннадан ошади. Бироқ истеъмолчилар йилдан-йилга сифати паст маҳсулотга кам пул тўлаш ўрнига, яхши маҳсулотга кўпроқ тўлашга мойилроқ бўлиб бормоқда. Бу жараёнда табиийки, сифатли маҳсулотга эҳтиёж ортади. Демак, танловда адашмаслик учун эътиборни нималарга қаратмоқ жоиз.

Шоколадни кесганда унинг қўйма ён деворлари одатда қалин бўлиши керак. Плиткали шоколадларни синдирганда эса ўзига хос қарс этган товуш тиниқ ҳолда эшитилиши лозим. Шунингдек, у оғизда тез эриб кетиши ва ҳақиқий шоколадлардан доимо шоколад ҳиди келиб туриши керак. Эскирган маҳсулотнинг эса мазаси айнигани тез билинади. Бундан ташқари, уни истеъмол қилганда кўнгилни беҳузур қилади. Шунингдек, одатда, шоколад 18-20 градусда қуруқ ва салқин жойда 6 ойдан 1 йилгача сақланиши керак. Шоколадга сут қўшилган бўлса, сақланиш муддати - 3 ой.

Шунингдек, сиз харид қилаётган шоколад таркибида майдаланган како эмас, како-кукуни кўрсатилган бўлса билингки, шоколаднинг сифати паст. Шоколаддан тайёрланган барча маҳсулотларнинг асосий компоненти какао дуккакларидан сиқиб олинган мой саналади. Агар унинг ўрнига бошқа бирор ўсимлик мойи ишлатилган бўлса, ушбу маҳсулотнинг шоколад номини олишга ҳаққи йўқ.

ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРДАН

Яқинда Калифорния университети олимлари ўзларининг янги далил-исботларини тақдим этишди: 20 кишининг бир қисмига кунига тахир шоколад, иккинчисига эса таркиби паст шоколад берилди. Натижа икки ҳафтадан кейин маълум бўлди: биринчи гуруҳ қатнашчиларнинг артериялари кенгайиши 13 фоизга яхшиланган. Олимларнинг фикрича, қонда флаваноидлар миқдорининг ошиши сабабли артерияларнинг кенгайиши яхшиланади.

ШОКОЛАД ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ 4 ҚОИДАСИ

  • Шоколадни овқатдан сўнг тановул қилган маъқул;
  • Шоколад истеъмол қилгандан сўнг, оғиз бўшлиғини қайнаган, илиқ сув билан чайишни унутманг;
  • Ёш болаларга аччиқ ва қора шоколад тавсия этилмайди;
  • Шоколадни кун ора 30 граммдан кўп бўлмаган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.

УЙ ШАРОИТИДА ИССИҚ ШОКОЛАД ТАЙЁРЛАШ

1 та аччиқ шоколад плиткасини бўлакларга бўлиб, сув ҳаммомида қайнаб чиққан сутга солинг. Шоколад бўлаклари буткул эриб кетгач, оловдан олиб яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра шакар, корица қўшиш мумкин. Стаканларга қуйиб, иссиқ ҳолда ичинг.

БИЛАСИЗМИ?

Ҳар йили 11 июлда дунё ҳамжамияти Халқаро шоколад куни(World Chocolate Day)ни нишонлайди. Шоколад куни биринчи бор 1995 йили Францияда ўтказилган.

 

Сарвар Сафаров тайёрлади

шоколад калория фойда зарар

Дўстларингиз билан бўлишинг

erk.uz

Кубада сайёҳлар учун қоидалар, кофенинг фойдаси ва ақлли жамадонлар

Дунёда шундай мамлакатлар борки, унга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг сони йил сайин ортиб борса-да, улар мазкур ҳудудда жорий этилган қонун – қоидаларга бўйсунишга мажбурдирлар. Масалан Куба давлатида ҳам саёҳатчилар учун мўлжалланган баъзи тартиб қоидалар мавжуд. Дам олишга келган бирорта сайёҳ муаммога дуч келмай деса энг аввало собиқ давлат раҳбарлари тўғрисида ёмон фикр билдириши керакмас. Яна бир энг хавфли жиҳати шаҳар кўчаларида безори ўғрилар кўплиги боис, сайёҳлар пулларини ошкора кўрсатиб сарфлашлари мумкин эмас. Чунки улар биринчи кунданоқ ўз ҳамёнларидан ажралиб қолишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу боис, сайёҳлар ташриф буюрадиган масканларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Энг ажабланарлиси, Кубада қора молни ўлдириш 15 йиллик озодликдан маҳрум бўлишга олиб келади. Бу қонунни эса ҳар бир кубалик фуқаро яхши билади. Аслида, сигир маҳаллий халқ учун муқаддас ҳисобланмайди. Лекин оролда мавжуд ҳар бир қора мол давлат тасарруфига олинган. Яна бир қизиқ маълумот, сайёҳлар бу йерда маҳаллий халққа ўхшаб кийиниб юришлари лозим. Агарда улар спорт услубида кийиниб олсалар ҳаммага кулги бўлишлари табиий. Шу боис, улар пахта ёки ипак матоларидан тикилган қизил ва сариқ кийим-кечакларда сайр қилишлари лозим. Кечалари эса шаҳарнинг ҳар бир бурчагида домино ўйнашга мўлжалланган столларни учратиш мумкин. Ёшлигидан бу ўйинга уста бўлган кубаликлар билан домино ўйнаш ҳам ман этилган. Чунки улар хеч бир қийинчиликсиз сайёҳларнинг пулини осонгина ютиб оладилар. Шунингдек, бу йерга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ Гавана бозорларидан албатта бирорта шу йерлик рассомнинг санъат асарини эсталик сифатида сотиб олади. Хуллас, Кубадан ҳар бир саёҳатчи қизиқарли таассуротлар билан қайтиши табиий.

***

Ҳозирги вақтда Оммавий ахборот воситалари орқали тез- тез ақлли телефон, ақлли соат кабиларнинг ихтиро қилинганлиги ҳақидаги янгиликларни эшитиш мумкин. Яқинда “Роботикс” компанияси томонидан яна бир ақлли буюм, яъни ўзи юрар жамадон яратилиб, ҳозирда синовдан ўтказилмоқда. Замонавий технологиялар асосида яратилган смарт-жамадонга гаджет ўрнатилганлиги боис, у эгасининг оёқ қадамлари кетидан ўзи ҳаракатланади. Унга махсус камера ҳамда блутоотҳ тизимлари ўрнатилган бўлиб, жамадон эгаси шулар орқали унга буйруқ беради. “Роботикс” компанияси раҳбари Алекс Либманнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа синовдан муваффақиятли ўтса, жорий йилда ақлли-робот жамадонлар сотувга чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, кичик хажмдаги жамадонларнинг қулайлик жиҳатларидан яна бири, кексалар ва имконияти чекланган шахслар дўконларда бемалол юриб савдо қилишлари мумкин.

***

Маълумки, миллионлаб кишилар эрта тонгни бир финжон қора қаҳва ичиш билан бошлайди. Чунки қаҳва инсонларни тетиклантирувчи хислатга эга бўлиб, хушбўй ичимликлар сирасига киради. Шу боис, қаҳва дуккаклари билан боғлиқ бир неча маълумотларни келтириб ўтамиз. Машҳур франтсуз ёзувчиси Оноре де Балзак бу ичимликни жуда ёқтиргани боис, кунига 20 финжон кофе истеъмол қилган. Бастакор Людвиг Ван Бетховен эса ҳар доим 64 дона қаҳва доначаларидан кофе дамлаб ичган. Япониялик бадавлат кишилар баъзида ўзлари учун қаҳвали ванна уюштиришади. Уларнинг фикрича, бундай муолажа 20 дақиқа мобайнида ҳар қандай чарчоқни олар экан. Шу боис, Токио шаҳрида бир неча ана шундай “Кофе-сауналар” фаолият юритади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кофеин моддаси тиббиёт соҳасида кенг қўлланиб келинади. 20 дан ортиқ дори воситалари таркибига киритилган ушбу модда инсон организмидаги баъзи тўқималарни қайта тиклашда ёрдам беради. Қаҳва таркибидаги органик кислоталар ошқозон секретсияси фаоллашувига ёрдам бериб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Энг қизиқарлиси, қаҳванинг асли ватани Эфиопия ҳисобланиб, чўпонлар томонидан ихтиро қилинган. Улар қаҳва доначаларини истеъмол қилган чорва молларининг тетик ва бардам бўлиб юрганини сезиб қолишган. Сўнгра кофе дарахтларини гулханда ёқишганда доначалари пишиб қолганига гувоҳ бўлишган. Уни сувга қўшиб ичишганда эса ажойиб ичимлик пайдо бўлган. Бугунги кунга қадар айрим мамлакатларда “Кофе куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Масалан, Коста-Рикада 12 сентябр, Ирландияда 19 сентябр, Японияда эса 1 октябр кунлари қаҳва байрами нишонланади. Шуни ҳам айтиш жоизки, бугунги кунда кофе бизнеси нефтдан кейинги ўринни эгаллаб келмоқда. Ҳозирги вақтда кофе ишлаб чиқариш саноатида 25 миллион нафар ходим фаолият юритади. Эслатиб ўтамиз, қаҳва дамлаш учун энг мақбул ҳарорат 95-98 даража ҳисобланиб, ўта паст ёки юқори ҳарорат ҳам маҳсулот таъмини ўзгартиради. Меъёрида тайёрланган ичимлик эса хуштаъм ва ёқимли бўлади. Маълумотларга қараганда, одамлар томонидан ҳар йили дунё бўйича 2 миллиард 250 миллион финжон қаҳва истеъмол қилинади.

Ҳориж матбуоти асосида  Дилором Мирҳодиева тайёрлади.

www.erkak.uz

Олма ва балиқнинг фойдаси | www.ziyouz.uz

Хотирани мустаҳкамлайди. Британиялик олимларнинг сичқонлар устида ўтказган тажрибаларида олманинг хотирани мустаҳкамлаши аниқланди. Уларнинг фикрича, киши кунига уч дона олма истеъмол қилса, исталган ёшда хотираси мустаҳкам бўлиб, кексалик билан боғлиқ паришонхотирликнинг олди олинар экан.

Бундан ташқари, олма қон таркибидаги холестерин миқдорини ҳам камайтираркан. Олма таркибидаги пектин моддаси организмдан ортиқча холестерин чиқиб кетишига кўмаклашади. Кунига икки дона олма истеъмол қилиш қондаги зарарли холестерин миқдорини ўртача тўққиз фоизга камайтиради. Қолаверса, пектин моддаси қанд хасталиги пайдо бўлиши хавфини ҳам камайтиради.

Олма таркибидаги антиоксидантлар саратон хасталикларига қарши яхши ҳимоядир. Бироқ бунинг учун олмани фақат пўсти билан ейиш керак. Негаки, саратонга қаршилик кўрсата оладиган моддаларнинг аксарияти айнан олма пўстидадир.

Умрни узайтиради. Мунтазам равишда олма истеъмол қилувчилар олма емайдиганларга қараганда 17 йил узоқроқ яшайди. Бунинг боиси олма таркибидаги катехин полифенолида экан. Бу модда иммунитетни ошириб, қон айланишига самарали таъсир кўрсатади ва умуман юрак-қон томир тизимини яшартиради. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, кунига бир донадан олма еб юрган кишиларнинг юрак-қон томир тизими олмани хушламайдиганларга қараганда 17 йилга ёш бўларкан. Олма тиш эмалини тозалаб, милкларни массаж ҳам қилади. Бироқ олмада органик кислоталар кўплиги боис улар тиш эмалини емириши мумкин. Шу сабабли олмани еб бўлгач, оғизни сувда чайган ёки сақич чайнаган маъқул.

Олма қанча нордон бўлса, демак, таркибида С дармондори шунча кўп бўлади. Агар олмаларни мум қоплаган бўлса, қўлингиз ёғланади, шу сабабли истеъмол қилишдан олдин уларни яхшилаб ювиш зарур. Агар олма ҳид таратмаса узоқ сақланган ва ширасини йўқотган бўлади.

Ивитилган олмада дармондори кўп сақланади. ­Бунинг учун текис олмаларни саралаб, яхшилаб ювиб, идишга қат-қат қилиб териб чиқиш керак. Бир литр сувга бир ярим қошиқ шакар, икки қошиқ асал, озгина туз солиб қайнатиб, сўнг совутилган сироп тайёрлаб олинади ва терилган олмалар устидан қуйилади. Олмалар устини оғир ёғоч кружка билан бостириб қўйинг. 3-4 кун ичида олма ўзига суюқликни сингдириб олгач, сироп сатҳи пасаяди. Яна сироп қуйиб олма устини суюқлик билан тўлдиринг. Суюқлик ёғоч кружка устидан 3-4 сантиметр кўтарилсин. 30-40 кундан сўнг олмалар тайёр бўлади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига икки-уч марта балиқ истеъмол қилишни тавсия этади. ­Чунки олимларнинг айтишича, балиқ саломатлик учун бетакрор неъмат. Тиббиёт фанлари номзоди Ч.Дербеневанинг ­таъкидлашича, ҳафтасига икки марта балиқ истеъмол қилувчиларда юрак хасталиклари пайдо бўлиш хавфи 30 фоизга камаяр экан.

Денгиз ва дарё балиқларининг асосий қиммати уларнинг гўшти таркибидаги ярим тўйинган омега-3 ёғ кислотаси. Бу модда қондаги липидлар ва холестерин миқдорини тартибга солиб, атеросклерознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, бош мия, юрак ва қон томирлар ҳолатига самарали таъсир кўрсатади. Тўрт соат мобайнида ҳазм бўладиган ҳайвонот гўштларидан фарқли равишда балиқ таркибида 15 фоиз миқдорида организмга енгил сингадиган оқсиллар, шунингдек, йод, марганец, мис, рух, фтор каби моддалар алмашинуви учун бетакрор ноёб микроэлементлар мавжуд. Олимлар таъкидлашича, энг арзон балиқлар ҳам фойдали бўлиб, қатор хусусиятларига кўра қиммат навли балиқлардан қолишмас экан.

Ренат Акчурин, академик, юрак жарроҳи:

— Сўнгги пайтларда касал бўлмаслик ва узоқ яшаш имконини берадиган сирли неъматларни излаш урфга айланди. Ишонч билан айта оламанки, бундай неъмат амалда мавжуд эмас. Бироқ шунга қарамасдан фойдали маҳсулотлар, хусусан, юракка нафи бор таомлар, албатта, мавжуд. Юрак учун энг фойдали неъматлардан бири — балиқ. Ўтказилган клиник тадқиқотларда ҳафтасига икки марта балиқ истеъмол қилиш юрак хасталиклари ривожланишини 30 фоизга камайтириши исботланди. Балиқнинг яна бир ноёб хусусияти шундаки, унинг таркибидаги тўйинмаган ёғлар истеъмол қилинган маҳсулотлардаги зарарлар таъсирини йўққа чиқаради. Қуруқ мевалар, хусусан, ўрик ва майиз ҳам жуда фойдали. Улардаги юракка зарур микроэлементлар организмга енгил сингади.

40 ёшдан кейин гўшт маҳсулотларини умуман истеъмол қилмаслик, уларни аста-секин сабзавот, мева ҳамда бўтқалар билан алмаштириб бориш мақсадга мувофиқ.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2013 йил 51-сонидан олинди.

ziyouz.uz

Кофе — Уикипедия

Уикипедия — ашық энциклопедиясынан алынған мәлімет

Кофе өсірілетін аймақтар Жана отырғызылған кофе Кофе с молоком

Кофе — тропиктік кофе ағашының тұқымы (кофе бұршағы немесе дәні), сондай-ақ олардан дайындалатын өзіндік дәмі бар жағымды хош иісті сусын. Кофе дәнінде: клетчатка, азотты заттар, кофеин, қант, май, минералды тұздар бар. Құрамында кофеин мөлшерінің көптігіне байланысты табиғи кофеден жасалған сусындар орталық жүйке жүйесін қоздырады және сергітеді. 1 шай қасық ұнтақ кофеде 0,07-0,1 г кофеин бар. Дені сау және қан қысымы төмен адамдардың еңбек қабілеттілігін арттыруға, жүрек қызметін күшейтуге осы мөлшер жеткілікті. Кофе сондай-ақ, ішкі секреция бездерін де қоздырады. Жүйке жүйесі өте сезімтал, жүрегі ауыратын, қан қысымы жоғары, нашар ұйықтайтын адамдарға тым қою кофе ішуге болмайды. Сондай-ақ асқазаны ауыратындарға да кофенің зияны бар. Дені сау адамның өзіне де кофені көп ішуге болмайды. Әсіресе кофені ұйықтар алдында ішпеу керек. Кофе шикі, қуырылған, ұнтақталған, никориймен араласқан күйінде сатыл алады. Кофенің шикі дәндерінен сусын дайындауға болады, оны шойын табаға қуырып, ұдайы араластыра отырып, қоңырқай тартқанша баяу жанған отқа ұстайды. Кофе дәндерін үйде кофе уатқышпен майдалауға болады. Кофе ұнтақ күйінде тез бұзылады, хош иісін жоғалтады, сондықтан ұнтақ кофені, қуырылған кофе дәндерін қақпақты шыны не қаңылтыр ыдыстарда сақтаған жөн. Сусынды жаңа ғана тартылған дәннен жасаған тиімді.

Кофе түрлері мен қайнатудың әдістері[өңдеу]

Кофені кофеқайнатқышта қайнатады. Кофе қайнатудың әртүрлі әдісі бар. Қай әдіспен дайындаса да, ұзақ қайнатуға болмайды, өйткені дәмі нашарлайды.

  • Варшава кофесі. Қайнатылған қою қара кофені сүзгіден өткізіп, оған сүт пен қант қосып тағы қайнатады, сусындық беті қаймақтанбау үшін дастарқанға қояр алдында ыстық кофені жайлап шайқайды. 1 стақан сусынға 1/3 стақан қара кофе, 2/3 стақан сүт, 1 шай қасық құмшекер керек.
  • Қаймақ қосылған кофе. Қара кофені қант қосып қайнатып, стақанға құяды. Әр стақанға 1 шай қасық қант ұнтағы мен көпіршітілген 1 ас қасық қаймақ қосады.
  • Балмұздақ қосқан кофе. Қайнатқан қара кофені тұндырып, оған құмшекер қосып суытады. Дастарқанға қоярда бокалға (фужерге) 50 г майлы балмұздақ салып, үстіне суытылған кофе құяды.
  • Шығыс кофесі (рецептердің біреуі) «Түрке» деп аталатын кофе қайнататын арнайы кастрюльге су құйып, құмшекер қосып қайнатады. Қайнаған суға майдаланып ұнтақталған кофені салады; кофе қайнап, көтеріле бастағанда «түркені» оттан алады да, көбігі басылған соң тағы бір рет қайнатады. «Түркені» ішіндегі кофесімен (сүзгіден өткізбей-ақ) дастарқанға қояды. Сосын кофе тұнғаннан кейін (тез тұндыру үшін кастрюльге 1 шай қасық суытылған қайнаған су құюға болады) кеселерге құйып ұсынады. Кішілеу кесеге (50—55 г су сиятын): 1 шай қасық кофе, әркім өз қалауынша құмшекер қосады.
  • Қуырылған, ұнтақталған өсімдік дәндерінен (мысалы, арпа, емен жаңғағы, каштан жемісі) дайындалатын жасанды кофелер де сатылады. Дайындау жолдарына қарай жасанды кофелер табиғи кофе қосылған және табиғи кофе қосылмаған болып үлкен 2 топқа бөлінеді. Дайындау әдісі этикеткасында жазылады.[1]

Тағы қараңыз[өңдеу]

Дереккөздер[өңдеу]

  1. ↑ Шаңырақ : Үй-тұрмыстық энциклопедиясы. Алматы : Қаз.Сов.энцикл.Бас ред., 1990 ISBN 5-89800-008-9

kk.wikipedia.org


Смотрите также